Сардобадаги сув тошқинини бартафар этишга жалб қилинган округ бўлинмалар ўртасида кўрик-танлов ўтказилмоқда (фото)

Сирдарё вилояти Сардоба туманидаги сув тошқинини бартараф этишга жалб қилинган бўлинмалар ўртасида “Энг фаол ҳарбий округ” ҳамда “Энг яхши дала лагери” кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Мудофаа вазирлиги таркибидаги окуг қўшинларида моддий ва техника таъминот турларини ва шахсий таркибни дала шароитида жойлашувини янада такомиллаштириш ҳамда табиий офатларни баратаф этаётган бўлинмаларни тақдирлаш мақсадида ўтказилиши кўзда тулиган.

Бугун, 7 май куни комиссия таркиби Марказий ҳарбий округ бўлинмалари жойлашган дала лагерини энг намунали деб топди. Комиссия раҳбари полковник З.Базарбаевни таъкидлашича, пандемия шароитида аскарларни овқатланиши ва яшаши учун гигения қоидалари риоя қилиш жуда муҳим. Бу жиҳатдан округ бўлинмалари учун барча шароитлар яратилган.

“Энг яхши дала лагери”, 11 майга қадар эса “Энг фаол ҳарбий округ” конкурси бўлиб ўтади. Ғолиблар автомобил ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Кўрик-танловни холис ва шаффоф ўтказилиши учун Мудофаа вазирлиги моддий техник таъминоти бош бошқармаси бошлиғи полковник З.Базарбаев бошчилигида комиссия таркиби тузилган.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати 

 

Izoh qoldiring