“Каттақўрғон” полигонидаги ҳарбий хизматчилар аҳоли саломатлигини сақлашга ҳисса қўшмоқда (фото)

Марказий ҳарбий окугига қарашли “Каттақўрғон” полигони ҳарбий хизматчилари чекка қишлоқдаги аҳоли саломатлигини сақлашга ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

Бутун дунёда, хусусан, мамлакатимизда ҳам хавфли инфекцияни олдини олишга қаратилган чоралар кўрилмоқда. Шулардан бири, аҳоли орасида пандемияни олдини олиш тарғиботи ва дизенфекция ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

“Каттақўрғон” полигонидаги ҳарбий хизматчилар ҳам бу каби тадбирларда ўз ҳиссаларини қўшмоқда. Улар Нуробод туманидаги чекка қишлоқларда бўлиб, бир кунда 20 га яқин хонадонда дизенфекция ишларини олиб бормоқда. Шунингдек, кам таъминланган ва ногиролиги бор оилалар холидан хабар олмоқда. Қувонарлиси, ҳарбий қисм тиббиёт мутахассислар аҳоли саломатлиги текширилмоқда.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring