Самарқандлик 12 нафар уруш қатнашчисига бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди (фото)

Марказий ҳарбий округига қарашли Самарқанд гарнизони ҳарбий хизматчилари ҳамда МК “Ватанпарвар” ташкилоти Самарқанд вилояти бўлими билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги Иккинчи жаҳон уруш қатнашчилари холидан хабар олинди.

9 май Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Самарқанд гарнизони ҳарбий хизматчилари ҳамда бошланғич ҳарбий мутахассисликка йўналтирувчи таълим маскани ходимлари билан ҳамкорликда маънавий-маърифий ва ҳайри тадбири ташкил этилди.

Ташриф давомида қарийб бир аср умр кўрган кекса авлод вакиллари билан дилдан суҳбат қурилди. Суҳбатда фашизм устидан қозонилган қалабада ўзбек халқининг ҳиссаси, фронт ортидаги заҳматли турмуш, бугунги дориламон кунлар масъулияти ҳақида сўз борди.

Ҳарбий қисм тиббийт пункти мутахассислари томонидан уруш қатнашчиларини соғлиғи текширилди. Шунингдек, хонадон дизенфекция қилиниб, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring