Самарқандлик уруш фахрийси холидан хабар олинди (фото)

Марказий ҳарбий округ Самарқанд гарнизонида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар томонидан Иккинчи жаҳон уруш қатнашчиси Бектемир Қаршибоев холидан хабар олинди.

– Синовли кунларда уруш фахрийларини холидан хабар олиш инсонийлик бурчимиз, – дейди капитан Ойбек Қосимов. – Ҳарбий хизматчилар вилоят ва туманларда дизенфекция ишларида ва сардобаликларга табиий офатни бартараф этишда кўмак бермоқда. Президентимиз таъкидлаганидек, халқ билан ҳарбий хизматчилар бир тану бир жон бўлса, армия қудратли бўлади.

Уруш фахрийси билан суҳбатда бугунги кунлдар шукуҳи ва жанггоҳлардаги қаҳрамонликлар ва фашизм устидан қозонилган ғалабада ўзбек халқининг қўшган ҳиссаси ҳақида сўз борди.

Шу билан бирга, хонадон эгаларини тан ҳарорати ўлчаниб, уйда дизенфекция ишлари олиб борилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring