Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги 85 та оилани оталиққа олди (фото)

Карантин вақтида халқимизни ёрдамга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги 85 та оилани оталиққа олди.
Бугун, 1 май куни Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан Самарқанд вилоятидаги ишсиз ва эҳтиёжманд оилаларни 30 нафарига бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг топшириқлари асосида барча вилоят ва туманларда кам таминланган оилалар ва пандемия даврида ишсиз қолган фуқаролар тўлиқ хатловдан ўтказиб чиқилди. Синовли кунларда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда тадбиркорларга ушбу оилалар бириктирилиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

Ҳарбий хизматчилар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмаса-да, бироқ оғир кунларда халқимизга кўмак бериш учун “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида 85 та кам таъминланган оилаларга икки хафтада бир маротаба ун, шакар, ёғ, гўшт ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатмоқда.

Мазкур ҳайрия тадбирида Жиззах вилоятидаги 30 та ҳамда Навоий шаҳри ва туманларида истиқомат қилаётган 25 нафар оилага ҳам моддий ёрдам берилди.

Бундан ташқари, ташриф чоғида ҳар бир хонадонда дизенфекция ишлари амалга оширилди. Хонадон эгаларини тана ҳарорати текширилиб, етакчи мутахассислар томонидан хавфли инфекция билан самарали курашишда тегишли тавсиялар берилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

 

Izoh qoldiring