Жиззах вилоятидаги чекка қишлоқларда кенг қамровли дизенфекция ишлари давом этмоқда (фото)

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан Жиззах вилоятидаги чекка қишлоқларда ҳам кенг қамровли дизенфекция ишлари давом этмоқда.

– Ҳар бир хонадонда дизенфекция ишлари олиб борилмоқда, – дейди кичик сержант Ғолиб Эшназаров. – Кўринмас ёвга қарши курашишда карантин қоидаларига амал қилиб, уйда қолган фуқароларга катта ёрдам бермоқда. Ҳар бир қадам бизни ижобий томонга етакламоқда.

Алоҳида режага асосан, ҳарбий қисм радиацион кимёвий-биологик муҳофаза бўлинмалари ҳамда вилоятдаги Куч ишлатар тузилмалари билан ҳамкорликда кўчалар, туман марказлари, ҳиёбонлар ва тиббиёт муассасаларида хавфли инфекцияга қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring