Бир кунда Жиззахдаги 20 та кам таъминланган оилага беғараз кўмак берилди (фото)

Кеча, 27 апрель куни Марказий ҳарбий округига қарашли Жиззах гарнизони ҳарбий хизматчилари 20 та кам таъминланган ва ногиронлиги бор оилаларга кўмак берди.

Дастлаб, бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳарбийлар томонидан Жиззах вилоятидаги Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига олиб келиниб, санитар ҳолати текширилди. Шундан сўнг, кам таъминланган оилаларга тарқатилди.

Шунингдек, ҳарбий хизматчилар томонидан доимий равишда аҳоли хонадонларда, кўчаларда, туман ва вилоят марказларида дизенфекция ишлар олиб борилмоқда.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring