Кириш-чиқиш чекланган Тойлоқдаги блок-постлардан фоторепортаж

Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши чора сифатида 24 апрелдан Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманига кириш ва чиқиш чекланди.

Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари, эса мазкур туманда вақтинча ташкил этиган 35 га яқин блок-постларда ҳамда карантинга олинган объектларда тун-у куни хизмат олиб бормоқда.

Кўчаларда ва чорраҳаларда техникалар ҳаракатини вақтинча чеклаш учун майда бетон тўсиқлари ўрнатилган.

Тун-у кун патуруллик хизматини олиб бораётган ҳарбий хизматчиларни дам олиши ва овқатланиши учун зарур шароитлар яратилган.

– Ҳарбий хизматчилар томонидан белгиланган жойларда патруллик қўриқлови ташкил этилган. Юрт ҳимоячилари тиббий ниқоб ва воситалар билан таъминланган, – дейди подполковник Шавкат Абдураҳимов.

Қўриқловга жалб қилинган бўлинмалар округ қўмондони кўрсатмасига асосан, 14 кундан сўнг, Самарқанд ҳарбий госпиталига карантинга жойлаштирилади.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring