Ҳарбий оркестр томонидан аҳолига манзилли ёрдам кўрсатилмоқда (фото)

Марказий ҳарбий округига қарашли Жиззах гарнизонидаги Маъанвият ва маърифат маркази ҳарбий оркестр мусиқачилари вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳузурида “Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази”га амалий ёрдам бермоқда.

Ҳарбий оркестр мусиқачилари кўнгилли равишда Коронавирус пандемияси даврида ишсиз қолган, боқувчисиз ва қарамоғида ҳеч кими бўлмаган ёлғиз фуқароларга ёрдам беришни мақсад қилишган.
– Рамазон ойида ҳарбий оркестр жамоаси томонидан фуқаро мурожаатлари ўрганилмоқда. Бундан кейинги амалий ҳаракат эса имкониятдан келиб чиқиб, кам таъминланган бир неча оилага ҳарбий хонандалар томонидан бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишни ният қилганмиз, – дейди майор Аброр Тошпўлатов.

Шу сабабли «Cалл-марказ»да аҳоли мурожаатлари ўрганилиб, манзилли ёрдам бермоқда. Саҳоватпеша ҳомий тадбиркорлар ҳамда ҳарбийларни кўмаги билан озиқ-овқат (картошка, гўшт, ун-ёғ ва ҳоказо) ва бошқа турдаги буюм ва жиҳозларни санитар кўрикдан ўтказиб, қадоқлаш ишларини амалга оширмоқда.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring