Карантиндаги шифокорлар ва ҳарбийлар холидан хабар олинди (фото)

Бугун, 11 апрель шанба куни, Марказий ҳарбий округига қарашли Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисм раҳбарияти томонидан карантиндаги аҳоли хавфсизлигини таъминлаётган ҳарбийлар ва шифокорлар холидан хабар олинди.

Паяриқ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар бўлимида ҳарбий хизматчилар патруллик қўриқловини олиб бормоқда.

Шу куни қўриқловга жалб қилинган ҳарбийлар билан суҳбат ўтказилди. Уларни ахлоқий-руҳий ҳолати ўрганилди. Шунингдек, яшаш шароитлари кўздан кечирилиб, кўргазмали ва тарқама материаллар тарқатилди.

Ташриф давомида шифокорларга миннатдорчилик билдирилди.

капитан Ғайрат Мадраҳимов, Отабек Норбоев

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring