Жиззах гарнизони ҳарбий хизматчилари томонидан чекка ҳудудларда ҳам дизенфекция ишлари ўтказилмоқда (фото)

Республикамизнинг барча ҳудудларида ҳарбий хизматчилар томонидан хавфли инфекцияга қарши самарали кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Марказий ҳарбий округига қарашли Жиззах гарнизонида хизмат қилаётган кўнгилли ҳарбийлар чекка ҳудудларда ҳам дизенфекция ишларини давом эттирмоқда. Ҳар бир хонадон, кўчалар, туман марказларида махсус кийим-бошда ҳамда техникаларда тозалаш ишлари амалга оширилпти.
– Коронавирусга қарши курашиш бугун бутун дунёни бир мақсадига айланди, – дейди подполковник Лутфулло Жалолов. – Биз юрт посбонлари ҳам кўнгилли равишда аҳолини саломатлиги ва хавфсизлигини яхшилашга ҳисса қўшмоқдамиз. Барчани дилида бир гап: «Тезроқ бу хавф бартараф бўлсин!».

Ушбу ҳайрли ва эзгу ишда Жиззах вилоятидаги Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам фаол қатнашмоқда.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring