Жиззах гарнизонидаги яна бир туманда ватанпарварлик акцияси ўтказилди (фото)

Кеча, 27 декабрь куни Марказий ҳарбий округ тасарруфидаги Жиззах гарнизонидаги Зомин тумани марказида ватанпарварлик акцияси бўлиб ўтди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

«Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати» шиори остида ўтказилган акцияси Зомин тумани ҳокими Алишер Абдуғаниевни кириш сўзи билан очиб берилди.

Шундан сўнг, Жанговар байроқ олиб кирилди. Қўлига қурол тутган ва ҳарбий либос кийган болажонлар Ватанга Қасамёд қилишди.
Жиззах гарнизони Маънавият ва маърифат марказий ҳарбий оркестри ўз чиқишларини намойиш этди. Жанговар куй-қўшиқлар барчага аъло кайфият улашди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

«Темурбек издошлари» мактаби йигит-қизлари ҳамда ҳарбийлар томонидан тайёрланган саф ва қўл жанги элементлари асосидаги саҳна кўриниши аксарият томошабинларда ҳарбийликка ҳавас уйғотди, десак хато бўлмайди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Даврада йигит ва қизлар жуфтликда вальсга тушишди. Тадбир давомида ДХХ Чегара қўшинларига қарашли жанговар техника ва қурол-яроғлар кўргазмаси намойиш этилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Ватанпарварлик акциясида иштирок этган болажонларга Янги йил совғаси улашилди.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring