Самарқанд шаҳар кўчаларида енгил зирҳли техника аҳолини заруриятсиз кўчага чиқмасликка чақирмоқда (фото)

Марказий ҳарбий округига қарашли Самарқанд гарнизони ҳарбий хизматчилари томонидан «Махх-Про плусс» русумли енгил зирҳланган техникада аҳолини заруриятсиз кўчага чиқмасликка чақирилмоқда.

Ҳар куни 17 тоннали 3 та ҳарбий техника Самарқанд шаҳар кўчалари бўйлаб ҳаракатланиб, қарийб 150 км. масофани босиб ўтади. Унга махсус овоз кучайтиргич ўрнатилган бўлиб, аудио хабар 100 метр узоқликдаги одамга эшиталади.

– Хавфли инфекцияга қарши курашишнинг энг самарали усули уйда қолиб, шифокорлар тавсиясига амал қилишдир. Бунинг учун эса оммавий воситалари орқали, баннерлар, биз каби кўчма тарғибот техникалари қўл келади, – дейди подполковник Шавкат Абдураҳимов.

Шунингдек, Самарқанд вилоятидаги чекка ҳудуларида ҳарбий хизматчилар ташаббуси билан автоуловларга овоз кучайтиргичлар ўрнатилиб, тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

капитан Ғайрат Мадраҳимов, Отабек Норбоев

Фото: Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring