Самарқанддаги яна бир туманда дизенфекция бўйича махсус ўқув ўтказилди (фото)

Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари ташаббуси билан Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида дизенфекция ишлари бўйича махсус ўқув ўтказилди.

Кучишлатар тузилмалар ҳамда вилоят ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорлик ўтказилган дезинфекция тадбирлари режа асосида амалга оширилди.
Махсус техникалари ёрдамида туманнинг марказий кўчалари, савдо шаҳобчалари атрофи, бозор ҳудудлари ҳамда Бахшитепа, Боғизоғон, Украк, Илмобод, Пайшанбасиёб ва Жумабозор маҳаллаларидаги ички кўчалар зарарсизлантирилди.

Синовли фурсатларда аҳоли саломатлиги ва уларнинг осойишта ҳаёти учун эпидемиологлар билан бир сафда туман ҳокимлиги, санитария эпидемиология осойишталиги маркази, туман тиббиёт бирлашмаси, ҳуқуқ тартибот органлари каби тизим вакиллари бирдам ва ҳамжиҳатликда муҳим вазифаларни бажаришмоқда.

Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати

Izoh qoldiring